Тошкентда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётганлар ушланди

    Қонунбузарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Фуқаролар Ш.Ф. ва М.Т. “Тропикамид”, “Зардекс” ва “Регапен” номли жами 59 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларини фуқаро Г.А.га 9,5 миллион сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушлангани айтилмоқда. Ҳодиса Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates