Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса шу йилнинг 03 январь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани Чўпонота кўчасида содир бўлган.
Маълумотларга кўра, 2003 йилда туғилган ҳайдовчи Ш.Т. “Nexia-3” русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотиши оқибатида йўл четидаги бетон тўсиққа бориб урилган.
Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи тан жароҳат олганлиги сабабли шифохонага мурожаат қилган.
Ижтимоий тармоқларда ушбу йўл транспорт ҳодисаси натижасида ҳайдовчининг ҳалок бўлганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди. Ушбу хабарлар мутлақо ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди. Ушбу хабар юзасидан ҳайдовчи билан суҳбатлашилганда, бу хабарни унинг ўзи ва яқинлари томонидан тарқатилганлигини маълум қилди.
Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан қоидаларга риоя қилишларини тезликни белгиланган меъёрлардан оширмасликларини сўраймиз, — дейилади хабарда.