“КазАвтоЖол” миллий йўл оператори автоҳалокатга ҳайдовчиларнинг кучли қор бўрони ва музлама шароитида белгиланган тезликка риоя қилмагани ва хавфсиз даражада оралиқ масофани сақламагани сабаб бўлганини маълум қилди. Охирги маълумотларга кўра, 95 та машина тўқнашган.
Воқеа жойида полиция ва фавқулодда хизматлар ишламоқда. Ҳозирда мажақланган автомобиллар эвакуация қилиниб, магистралнинг бир қатори очилди, деб хабар беради smartpress.by.