Бу ҳақда Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Қутқарув ишлари давомида 71 киши эвакуация қилинди, улардан 8 нафари болалар. Улар иссиқлик пунктларига етказилди ва иссиқ овқат билан таъминланди. Яна 11 киши қутқарилди, улардан 10 нафари Макинск туман шифохонасига ётқизилди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Оқмўла вилоятининг тўртта аҳоли пунктида иссиқлик пунктлари ишлашда давом этмоқда. Қутқарув ишларига жами 150 дан ортиқ киши ва 68 та техника жалб қилинди.
Аввалроқ “Казавтожол” миллий автомагистраль бошқаруви оператори матбуот хизмати республика магистралининг “Остона-Петропавловск” қисмида қор бўрони ва кўришнинг ёмонлашиши муносабати билан барча турдаги автотранспорт воситаларининг ҳаракатига чеклов киритилгани ҳақида хабар берган эди. Об-ҳаво яхшиланиб, йўл тозаланганидан сўнг, ички ишлар департаменти ходимлари ва “Казавтожол” махсус техникаси ҳамроҳлигида Шучинск шаҳри томон ҳаракат ташкил этилди. Бироқ ҳайдовчиларнинг белгиланган тезликка риоя қилмагани ва хавфсиз оралиқ масофани сақламагани оқибатида 95 та автомобилнинг тўқнашуви содир бўлган. Айни пайтда шикаст етмаган машиналар полиция патрул машиналари ҳамроҳлигида ҳаракатланишда давом эта бошлади, деб хабар беради tass.ru.