Тошкентда ниқоб таққан ҳолда дарахт кесган шахслар 5 суткага қамалди

    Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги мактаб ёнида 16 апрелга ўтар кечаси номаълум шахслар томонидан 1 туп сафора дарахти давлат рақами бўлмаган экскаватор ёрдамида илдизи билан қўпориб ташланганди.

    Бош прокуратура ахборот хизмати ҳуқуқбузарларнинг шахси тўлиқ аниқланиб, тегишли процессуал чора-тадбирлар амалга оширилаётганини маълум қилган эди.

    Суд қарорига кўра, ҳуқуқбузарлар Д.Э. ва А.А. Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183-моддаси ва 79-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилган. Айбдор Д.Э. га 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси ва 8 миллион 500 минг сўм жарима жазоси тайинланган. А.А.га эса 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси ва 17 миллион сўм жарима белгиланган.