Тошкентда ноқонуний этил спирти савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлими ва ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида ноқонуний этил спирти савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди.

    Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Ўтказилган тадбирда спирт маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган О.В. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, Фарғона вилоятидан олиб келинган жами 100 минг дона тиббиёт этил спиртини фуқаро Я.И.га 8 300 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates