Тошкентда Халқаро анъанавий тасвирий ва амалий санъат фестивали бошланди

    Бугун пойтахтимиздаги Марказий кўргазмалар залида Халқаро тасвирий ва амалий санъат фестивали ўз ишини бошлади.

    Тасвирий ва амалий санъат фестивали буюк мусаввир Камолиддин Беҳзод сиймосига эҳтиром билан бошланди.

    Ўзбекистон Бадиий академияси, тизим ташкилотлари жамоаси, ТУРКСОЙ рассомлари томонидан бобокалонимиз ҳайкали пойига гуллар қўйилди.

    17-21 апрель кунлари бўлиб ўтадиган фестивалида Халқаро туркий маданият ташкилоти — ТУРКСОЙ ташкилотига аъзо мамлакатлар — Озарбайжон, Туркия, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон рассомлари, шунингдек, Венгрия рассомларининг ижодий кўргазмлари намойиш этилади.

    Айни вақтда меҳмонлар, Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи фаолияти билан танишди. Меҳмонларга музей ҳақида атрофлича маълумот берилди.

    Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида ТУРКСОЙ рассомлари эсталик совғалари билан тақдирланди.

    Гуличеҳра ДУРДИЕВА,

    "Янги Ўзбекистон" мухбири

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates