Тошкентда халқаро ўқув-машғулот йиғини давом этмоқда

    Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати хабарига кўра, Павел Хан бошчилигидаги Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси аъзолари навбатдаги халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўриш учун Тошкентда йиғинни давом эттирмоқда.

    Ўзбекистон таэквондо WT ассоциациясига қарашли "Универсал" спорт мажмуасида 3 та давлат спортчилари иштирокида халқаро ўқув-машғулот йиғини ўтказилмоқда. 19 октябрь куни старт олган мазкур йиғин 28 октябрга қадар давом этади. Унда 22 нафар таэквондочи бўлажак халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўрмоқда.

    Унда ўзбекистонлик таэквондочилар билан бирга Қозоғистон ва Россия мамлакатининг спортчилари ҳам иштирок этишмоқда. Халқаро йиғин давомида ушбу давлатлар спортчилари ўртасида спарринглар ҳам ташкил этилади. Бу эса ўз навбатида таэквондочилар учун бўлажак мусобақалар олдидан айни муддао бўлади.