Тошкентда юқори кучланишли электр қурилмасида ёнғин чиқди

    Ижтимоий тармоқларда Тошкентда юқори кучланишли электр қурилмасида авария бўлганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

    Ҳолат бўйича “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ ахборот хизмати маълумот берди.

    Шу йилнинг 14 октябрь куни соат 16:06 да Мирзо Улуғбек, қисман Яшнобод ва Миробод тумани ҳудудларини электр энергияси билан таъминловчи “Лафарга” ва “Саларская” подстанцияларидан чиқувчи Водил-1 тармоғидан таъминланувчи 45- ва 46-устун (опора) оралиғидаги 110 кВли юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоғида ноқулай об-ҳаво, ёмғир ёғиши, дарахт шохларининг синиши натижасида қисқа туташув юзага келиб, фавқулодда авария ҳолатида қисқа муддатга электр таъминотида узилиш содир бўлди.

    “Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси” МЧЖнинг Юқори кучланишли тармоқларини эксплуатация қилиш хизмати томонидан юқори кучланишли ҳаво тармоғида юзага келган носозлик соат 17:05 да тўлиқ бартараф этилгандан сўнг электр энергияси қайта тикланган.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates