Онлайн таълим жараёнида Тошкент шаҳридаги Амити университетида талабалар учун янги имкониятлар яратилди. Пандемия даврида университет онлайн платформа орқали юқори сифатли таълим бериш имкониятини яратди. Ундан ташқари ҳар бир талаба компьютер лабораторияларидан фойдаланиши учун, онлайн компьютер лабораторияларини ишга туширяпти.
Энди талабалар уйда машқ қилиш, ўрганиш учун шахсий компьютерларига дастур ўрнатиш шарт эмас.Талабалар виртуал компьютер лабораториясига эга бўлиб, ўз курслари бўйича талаб қилинадиган барча дастурлардан фойдалана оладилар.
Эндиликда талабалардан:
- онлайн машғулотлар пайтида юқори конфигурацияга эга компьютер, ноутбук сотиб олиш;
- онлайн машғулотлар давомида дастурий таъминот, дастурларни сотиб олиш ва уни ўрнатиш талаб қилинмайди.
Маълумот учун, етти йилдирки, Амити Ҳиндистондаги хусусий университетлар ичида биринчи ўринни эгаллаб келади. Амити глобал университет бўлиб, дунё бўйлаб 17 та давлатда ўз ўрнини топган. Шунингдек, энг нуфузли, яъни АҚШ, Буюк Британиядаги махсус ташкилотлардан аккредитация олиб, дипломларини стандартлар асосида беришни йўлга қўйган ва у ерда таълимда сифатга жиддий эътибор қаратилади, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати. .









