Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 16 март тунги соат 02.30 ларда Яккасарой туманида жойлашган ресторанлардан бирида жанжал келиб чиққан. Бунга ресторанга мижоз сифатида келган А.Ш. ўзининг таниши Х.А. билан ўрталаридаги келишмовчилик сабаб бўлган.
Б.А. уларни ажратишга ҳаракат қилган вақтида А.Ш. уни уриб тан жароҳати етказган.
Оқибатда В.А. «бош мия жароҳати, ўнг юзидан лунжи йиртилган жароҳати ва спиртдан заҳарланиш» ташхиси билан шифохонага олиб борилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси («Безорилик») билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.