Пойтахтга етиб келган йўловчилар учун янгиланган CIP-зал Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш терминалининг биринчи қаватида жойлашган.
Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида залда алоҳида паспорт назорати кабиналари, юкларни тезлаштирилган тартибда етказиб бериш, бепул WI-FI, 75 ўринли юмшоқ креслолар, турли хил ичимликлар мавжуд. Бундан ташқари, залда Duty Free дўкони очилмоқда. Йўловчилар самолётдан CИП-залга махсус қулай автобусларда олиб келинади.
Тошкентга учиб келган йўловчилар учун CIP-залдан ўтиш нархи 350 000 сўмни ташкил қилади.