Бу ҳақда "Ҳудудгаз Пойтахт" хабар берди.
Қайд этилишича, таъмирлаш ишлари туфайли Яккасарой, Юнусобод ва Учтепа туманларининг қуйидаги ҳудудларига 18 июль куни соат 10:00 дан 17:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Яккасарой тумани
Аҳоли истеъмолчилари сони:
"Дилбулоқ" МФЙ Ш.Руставелли кўчаси 8 та кўп қаватли уйлардаги 676 та хонадон;
У.Носир кўчасидаги 12 та ерли хонадон;
Қушбеги кўчаси 2 та кўп қаватли уйлардаги 240 та хонадон
Улгуржи истеъмолчилар сони: 15 та
Юнусобод тумани
Аҳоли истеъмолчилари сони: "Қашқар" МФЙ Марказ-4 даҳа кўп қаватли уйлардаги 146 та хонадон
Улгуржи истеъмолчилар сони: 4 та
Учтепа тумани
Аҳоли истеъмолчилари сони: Бешқайрағоч кўчасидаги 6223 та хонадон
Улгуржи истеъмолчилар сони: 76 та
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди, — дейилади хабарда.