Электросамокатлар тезлигига чеклов ўрнатилди

    Электросамокатчиларга соатига 10 км. дан юқори тезликда ҳаракатланиш тақиқланди.

    Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ҳукуматнинг айрим қарорларига йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

    — тез тиббий ёрдам машиналари, электромототцикллар, мопедлар ва скутерлар учун алоҳида давлат рақамлари жорий этилмоқда (батафсилроқ расмда);

    — индивидуал ҳаракатланиш воситаларида (электросамокат, электр скейтбордлар, сегвейлар, унитцикллар, моноғилдирак ва бошқалар) 14 ёшдан кичик шахсларнинг бошқариши, пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланиш, одам ташиш, телефондан фойдаланиш ва бошқалар каби бир қатор тақиқловчи чоралар жорий этилмоқда;

    — индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқараётган шахслар йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиши, тротуарлардан, пиёдалар йўлкаларидан, пиёда ва велосипед йўлкаларида соатига 10 км дан ошмайдиган тезликда, улар бўлмаганда эса йўл четида соатига 20 км тезликдан юқори бўлмаган тезликда ҳаракатланишлари керак бўлади;

    — скутерлар ва мопедларнинг ҳаракатланишини (3.5.1), шунингдек, индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқаришни (3.34) тақиқловчи янги йўл белгилари жорий этилмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates