Бу ҳақда Франция ички ишлар вазири Жеральд Дарманен Х (олдинги Тwitter) саҳифасида маълум қилди.
“Ниццада шу кечада содир бўлган ёнғин етти кишининг, жумладан, уч нафар боланинг ўлимига сабаб бўлди, деб ёзади Дарманен. Ўт ўчирувчиларнинг тезда етиб бориши, шубҳасиз, кўпроқ қурбон бўлишининг олдини олди”.
BFMTV телеканалининг аниқлик киритишича, ёнғин кўп қаватли турар-жой биносининг юқори қаватида жойлашган хонадонда содир бўлди. Унда бир оиланинг 10 аъзоси яшар эди. Ўт ўчирувчилар ёнаётган бинодан 30 дан ортиқ одамни эвакуация қилишга муваффақ бўлди. Қасддан ўт қўйилган бўлиши мумкинлиги устувор версия ҳисобланади, дея таъкидлади телеканал, Ницца прокуратурасига таяниб.
Ёнғин ўчирилди, деб хабар бермоқда телеканал. Ёнғинга 85 нафар ўт ўчирувчи 30 та махсус техника сафарбар этилди, деб хабар беради tass.ru.