Сербияда кузатилаётган юқори ҳаво ҳарорати туфайли Русанда кўли қуриб қолди

    Сербияда кузатилаётган ғайритабиий иссиқ ҳарорат туфайли шифобахш лойга эга бўлган Русанда туз кўли тарихда биринчи марта қуриб қолди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

    Болқон ярим оролида бу ҳафта ҳаво ҳарорати жуда юқори бўлди, минтақанинг аксарият мамлакатларида ҳаво ҳарорати 39 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.

    Сербия соғлиқни сақлаш институти ўнта аҳоли пунктида вазият оғир эканини эълон қилди.

    Белградда 16 июль куни тарихдаги энг иссиқ кун қайд этилди – ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 38,4 даража иссиқ бўлди. Хорватиядаги бир қанча қирғоқ дам олиш масканларида Адриатик денгизидаги сув ҳарорати Цельсий бўйича рекорд 29,5 даражада сақланиб қолди, деб хабар беради korrespondent.net.


    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates