Учрашувда туманнинг Глинка кўчасида жойлашган 37, 39 ва 41-уйлар ҳудудида йирик қурилиш лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Ушбу ҳудуд 0,63 гектар майдонни ташкил этиб, лойиҳа доирасида 70 миллион доллар миқдоридаги хорижий инвестиция жалб этилиши режалаштирилган.
Мазкур лойиҳа доирасида 3 та 16 қаватли бизнес маркази, замонавий меҳмонхона, маиший хизмат кўрсатиш мажмуалари ҳамда қулай инфратузилмага эга турар-жой бинолари барпо этилиши кўзда тутилган.
Учрашув давомида инвесторлар лойиҳанинг муҳим жиҳатлари, амалга ошириш босқичлари ва кутилаётган самаралар ҳақида маълумот бердилар.