Халқ депутатлари Тойлоқ тумани Кенгашининг бугун ўтказилган навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.
2018 йилдан буён Тойлоқ туманига раҳбарлик қилиб келган Баҳодир Қодирович Бобоназаров ўз аризасига кўра, вазифасидан озод этилди.
Самарқанд вилояти ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Беҳзод Раҳматуллаевич Раҳматуллаев Тойлоқ тумани ҳокими этиб тасдиқланди.









