Суҳбат давомида ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан, энергетика ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида амалга оширилаётган қўшма лойиҳаларнинг бугунги ҳолати, янги қўшма лойиҳалар портфелини кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Toyota Tsusho Corporation Toyota гуруҳи таркибига кирувчи савдо компаниясидир. 1948 йилда ташкил этилган. Дунё бўйлаб 150 дан ортиқ офис ва 900 филиалларни ўз ичига олади. Компаниянинг асосий фаолияти Toyota Motor ва Toyota гуруҳининг бошқа компанияларининг автомобиль бизнесини қўллаб-қувватлашдан иборат. 50 мингдан ортиқ ходимларга эга.
Учрашув якунлари бўйича томонлар ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирдилар ва муҳокама этилган лойиҳа ва ташаббусларни жадал амалга ошириш доирасида бевосита ўзаро ҳамкорлик форматини ишлаб чиқдилар, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.