“Тоза ҳаво” тадбири  ва “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида  қандай ишлар амалга оширилмоқда?

    Республика ҳудудининг 90 фоизи санитар тозалаш хизматлари билан таъминланди ва йил бошига нисбатан 8 фоизга ўсди.  

    АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси мутасаддилари бу йўналишда амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот берди. Қайд этилганидек, жорий йилнинг 9 ойида 591 та корхонанинг 4995 та манбасида мониторинг ўтказилди. Бунда 212 та объектнинг 489 та манбасида меъёрдан ортиқ ифлослантириш аниқланиб камчиликлар бартараф этилди. “Тоза ҳаво” тадбирининг биринчи ва иккинчи босқичида 270 344 та автотранспорт воситаси кўрикдан ўтказилиб, уларнинг 3,4 фоизида ишлатилган газларнинг ифлослантирувчи моддалари миқдори белгиланган меъёрлардан юқорилиги аниқланган.

    Атроф-муҳитга юқори ва ўрта хавфли таъсир этувчи 240 та саноат корхоналарида замонавий локал оқова сув тозалаш иншоотларини ўрнатиш ва мавжудларини модернизациялаш дастури тасдиқланиб, ҳозирга қадар 37 та корхонада иншоотлар қурилган, 85 тасида ишлар давом эттирилмоқда. Республика ҳудудининг 90 фоизи санитар тозалаш хизматлари билан таъминланди ва йил бошига нисбатан 8 фоизга ўсди. Республикада бир йилда ўртача ҳосил бўлаётган 7,1 млн тонна маиший чиқиндиларнинг 0,7 млн тоннаси қайта ишлашга жалб қилиниб, қайта ишлаш даражаси 21,9 фоиздан 25 фоизгача етказилди.

    36 та қаттиқ маиший чиқинди полигонларининг рекультивация қилиш натжасида 223 га ер майдонлари давлат заҳирасига топширилди ва 0,7 млн тонна иссиқхона газлари атмосферага ташланишининг олди олинди. Маиший чиқиндилар билан ишлаш соҳасида ҳудудларни давлат-хусусий шериклик тамойили асосида тадбиркорлик субъектларига бириктириш бўйича 6 та битим имзоланди, 14 та лойиҳа тендери ўтказилмоқда, 1 таси бўйича концепция тасдиқланиб эълонга қўйилди ҳамда 24 тасининг ҳужжати тайёрланмоқда.

    Давлат экологик назорати доирасида 36 мингдан ортиқ рейдлар ўтказилди, 59 мингдан ортиқ профилактика тадбирлари олиб борилди. Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Тошкент, Сурхондарё, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари сув ҳавзаларида ўтказилган экспедицияда жами 89 турдаги умумий сони 330 мингдан ортиқ қушлар ҳисобга олинди.

    Дарахтларни кесишга эълон қилинган мораторий даврида 392 минг 462 туп дарахт ва буталарни кесиш ва кўчириб ўтказиш бўйича 4961 та мурожаатлар ўрганиб чиқилди ва 351 минг 767 туп дарахтларнинг кесилиши рад этилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates