Трансафғон темир йўл линиясини қуриш бўйича музокараларнинг якуний босқичи ўтказилмоқда

    Транспорт 18 июл 2023 941

    Минтақа учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ушбу лойиҳа Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим бўғин ҳисобланади. 

    Айни вақтда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ делегацияси Покистон ва Афғонистон темир йўл маъмуриятлари билан биргаликда Трансафғон темир йўл линиясини қуриш бўйича музокараларнинг якуний босқичини ўтказмоқда.

    Минтақа учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ушбу лойиҳа Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим бўғин ҳисобланади.

    Жорий музокараларда делегациялар лойиҳанинг турли жиҳатларини, жумладан, молиялаштириш механизмлари, қурилиш масалалари, техник тафсилотлар ва амалга ошириш муддатларини муҳокама қилмоқда.

    Трансафғон темир йўл линияси минтақада транспорт ҳамкорлиги ва ривожланиши учун янги истиқболларни очадиган кенг кўламли лойиҳа бўлиб, Ўзбекистон ва Покистон ўртасида тўғридан-тўғри темир йўл қатновини йўлга қўйиш натижасида савдо муносабатлари янги босқичга чиқиши кўзда тутилган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates