Транспорт соҳасидаги ҳамкорлик барқарор ривожланиш ва алоқалар мустаҳкамланиш омилидир

    Халқаро ҳамкорлик 29 октябр 2020 1020

    ШҲТ га аъзо давлатлар транспорт вазирликлари вакиллари ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

    2020 йил 28 октябрда видеоконференсалоқа шаклида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) га аъзо давлатлар транспорт вазирларининг саккизинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

    Учрашувда томонлар ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболлари ҳамда соҳага замонавий рақамли технологияларни кенг жорий этиш масалалари муҳокама этилди.

    Шунингдек, томонлар транспорт-логистика соҳасида кўп томонлама савдо иқтисодий ҳамкорлик лойиҳасини амалга ошириш дастури доирасида ишларни ўзаро мувофиқлаштириш юзасидан фикр алмашишди.

    ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида транспорт соҳасидаги ҳамкорликни амалга ошириш мамлакатларимизнинг барқарор ривожланиши ва кўп томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.

    Учрашувда фавқулодда вазиятлар, хусусан, коронавирус эпидемияси тарқалиши шароитида транспорт тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлаш масалалари, шунингдек, пандемиядан кейинги даврда соҳани ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates