Транспорт вазирлиги юк ва йўловчиларни автомобилда ташувчиларга мурожаат билан чиқди

    Таҳлилларга кўра, 2024 йил 1 февраль ҳолатига миллий ташувчиларнинг 40 фоизи буюртманомалар тақдим этишган.

    Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни айирбошлаш квотасини белгилаш, тақсимлаш, бериш ва улардан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 июлдаги «Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишнинг рухсатнома тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган Низомга асосан тартибга солинади.

    Мазкур Низомнинг 3-боб 13-бандида хорижий/кўп томонлама рухсатномаларга бўлган бир йиллик умумий эҳтиёжни аниқлаш учун миллий ташувчилар келгуси йил бошланишидан камида уч ой олдин Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органига тегишли шакл бўйича буюртманомалар тақдим этиши зарурлиги белгиланган.

    Таҳлилларга кўра, 2024 йил 1 февраль ҳолатига миллий ташувчиларнинг 40 фоизи буюртманомалар тақдим этишган. Бу эса ўз навбатида хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни миллий ташувчилар орасида тақсимлаш жараёнлари ортга сурилишига сабаб бўлмоқда.

    Шу муносабат билан ташувчилардан буюртманомаларни қисқа фурсатларда Транспорт вазирлигига тақдим этишларини сўраб қоламиз.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates