Триатлончи Шавкат Мусинов Тошкент бўйлаб 100 км масофани пиёда босиб ўтади

    Бугун, 30 май куни Тошкент бўйлаб биринчи маротаба суткалик пиёда юришга старт берилади. Триатлончи Шавкат Мусинов пиёдалар учун хавфсиз муҳитга диққат-эътиборни жалб қилиш мақсадида Тошкент шаҳри бўйлаб 100 км масофани пиёда босиб ўтади.

    Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати маълум қилди.

    Таъкидланишича, XAVFSIZ HARAKAT ижтимоий лойиҳаси доирасида лойиҳанинг тарғибот элчиси, триатлончи Шавкат Мусинов пиёдалар учун хавфсиз муҳитга диққат-эътиборни жалб қилиш мақсадида Тошкент шаҳри бўйлаб 100 км масофани пиёда босиб ўтади.

    Йўналиш Тошкент шаҳрининг барча туманларини қамраб олади, спортчи уни «скандинавча (шимолий) юриш» услубида босиб ўтади.

    Йўналиш давомида Шавкат Мусинов пойтахт аҳолиси учун ташкиллаштирилган қулайликларни ҳамда пиёдалар ҳар куни тўқнаш келадиган муаммоларни ҳам қайд этиб боради.

    Шунингдек, тадбирда Тошкент аҳолиси ҳам иштирок этиши — йўлнинг ҳар қандай бир бўлагини бирга босиб ўтиш учун спортчига қўшилиши ёки ўз изоҳ ва шарҳларини XAVFSIZ HARAKAT телеграм каналига юбориши мумкин.

    Юз километрлик юриш якунларига кўра Тошкент шаҳри ҳокимлиги ва Тошкент шаҳри ИИББ билан бирга шаҳар муҳитини яхшилашга доир йўл харитаси ишлаб чиқилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates