30 та давлатдан келган 70 нафар профессионал спортчи триатлоннинг классик йўналиши – очиқ ҳавзада 1,5 километрга сузиш, 40 километрга велопойга ва 10 километрга югуриш баҳсларида беллашди.
Мусобақанинг аёллар ўртасидаги баҳсида жаҳон триатлон федерацияси байроғи остида қатнашган Тоус Хескага тенг келадигани топилмади. Хитойлик Хен Ю Лин иккинчи ва Венгрия вакиласи Науми Срасзеги учинчи ўринга сазовор бўлди.
Эркаклар ўртасидаги баҳсда испаниялик спортчи Давид Контеро Дел Кампо мутлақ ғолиб деб топилди. Иккинчи ўринни Руминия спортчиси Феликс Дучампт, учинчи ўринни Люксембург вакили Григор Пайет қўлга киритди.
Мусобақа сўнггида ғолибларга диплом, медаль ва эсдалик совғалари топширилди.
Эртага 160 нафар ҳаваскор ҳамда профессионал спортчилар ўртасида триатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади.