Самарқандда триатлон бўйича “Challenge Samarkand” халқаро мусобақаси ўтказилади

    Жорий йилнинг 16 ва 17 сентябрь кунлари барча хоҳловчиларга “Challenge Samarkand” спорт фестивали доирасида “Challenge Family” халқаро бренди таркибига кирган триатлон бўйича пойга ташкил этилади.

    “Challenge Family” - жаҳоннинг машҳур спорт мусобақаларидан бири, улар бутун дунёнинг 30 мамлакатида бўлиб ўтади. Ҳар йили “Challenge Family”да 50 мингдан зиёд иштирокчи қатнашади.

    “Challenge Samarkand”нинг сузиш босқичи Республика эшкак эшиш каналида бўлиб ўтади. Велобосқич иккита айланадан иборат бўлади. У “Буюк ипак йўли” халқаро туристик комплексидан бошланади ва эски шаҳаргача давом этади. Спортчилар Амир Темур ҳайкали, Регистон ансамбли, Бибихоним мақбараси ва тарихий Афросиёб бозорини кесиб ўтади.

    Югуриш босқичи “Буюк ипак йўли” халқаро туристик комплексида бўлиб ўтади.

    “Challenge Samarkand”да исталган инсон иштирок этиши мумкин: профессионал триатлетлар, ҳаваскор триатлетлар, аёллар, болалар ва тайёргарликка эга исталган одам.

    Sprint (Триатлон спринт) - 750 м (сузиш), велопойга (20 км), югуриш (5 км) - 16 ёшдан катталар учун;

    Sprint Relay (Жамоавий спринт) - 750 м (сузиш), велопойга (20 км), югуриш (5 км) - 16 ёшдан катталар учун;

    Middle distance (Ўрта масофа) - 1.9 км (сузиш), велопойга (86 км), югуриш (21.5 км) - 18 ёшдан катталар учун;

    Middle distance Relay (Жамоавий ўрта масофа) - 1.9 км (сузиш), велопойга (86 км), югуриш (21.5 км) - 18 ёшдан катталар учун;

    Women's run (Аёллар учун) - югуриш (5 км) - 18 ёшдан катталар учун;

    Kids run (Болалар учун) - югуриш (200 м - 4-5 ёш), (400 м - 6-8 ёш), (600 м - 9-11 ёш).

    Тадбирда 1700 нафар атлет қатнашиши кутилмоқда, унинг катта қисми хориждан келади. Рўйхатдан ўтиш онлайн тарзда сайтда амалга оширилади ва 17 январдан 1 августгача давом этади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates