Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг Туман ва шаҳар ҳокимликлари фаолиятини такомиллаштиришга доир фармони лойиҳаси ишлаб чиқилди.

    Бу ҳақда UzA ахборот агентлиги хабар берди.

    Унга кўра, туман ва шаҳар ҳокимлари ўринбосарларининг сонини 4 нафар этиб белгилаш таклиф қилинмоқда. Ҳозирда туман ҳокимларининг 6 нафар ўринбосари бор.

    Фармон лойиҳасига кўра, 2026 йил охирига қадар 32 та туман ва шаҳарда бошқарувнинг янги тартиби жорий этилади. Унда 9 та вазирлик ва идоранинг ҳудудий бўлинмалари ҳокимлик тузилмасига ўтказилади. Жумладан:

    • Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
    • Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
    • Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
    • Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
    • Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
    • Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги
    • Маданият вазирлиги
    • Оила ва хотин-қизлар қўмитаси
    • Ёшлар ишлари агентлиги.

    Шу билан ҳокимлар ушбу тузилмаларга тўлиқ раҳбарлик қилиб, штат бирликларини мустақил белгилайди, кадрларни тайинлайди ва озод этади, рағбат ёки интизом чораларини қўллай олади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates