Ўзбекистонда кўп квартирали уйларда давлат боғчалари ташкил этилиши кутилмоқда 

    Таълим 15 феврал 2023 1981

    Ўзбекистонда янги давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини кўп квартирали уйларнинг нотурар қаватларида ташкил этишга рухсат берилади.

    Бу ҳақда 2022–2026 йилларга мўлжалланган Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини 2023 йилда амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги Президент фармони лойиҳасида қайд этилган.

    Ҳужжатга кўра, мактабгача таълимдаги қамров даражасини ҳозирги 67 фоиздан камида 80 фоизга етказиш режалаштирилмоқда.

    2023 йил 1 апрелдан бошлаб мактабгача таълим қамровини кенгайтириш мақсадида янги давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини кўп квартирали уйларнинг нотурар қаватларида ёки якка тартибда қурилган уй-жойларни сотиб олиш ва кейинчалик уларни реконструкция қилиш, таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш орқали ташкил этишга рухсат этилади.

    Натижада мактабгача таълим муассасаларини ташкил этишда бино ва иншоотлар танқислигини бартараф этиш имкони яратилади.

    «Масалан, битта 150 ўринли давлат боғчасини қуриш учун ўртача 6 миллиард сўм маблағ талаб этилади. Бундан ташқари, янги боғчани қуриш учун ер масаласи оғирлигича қолмоқда. Шу билан бирга, битта уч хонали квартирада 25 нафар бола учун боғча ташкил қилиш мумкин. 150 нафар бола учун 6 та квартирани харид қилиш ва жиҳозлашга ўртача 4 миллиард сўм талаб этилади», — дея қайд этилган ҳужжат лойиҳасида.

    Фармон лойиҳасида келтирилишича, давлат-хусусий шериклик лойиҳаси доирасида ижарага берилган ер участкасида нодавлат мактабгача таълим ташкилоти биносини қурган хусусий шерикка ушбу бинони мазкур лойиҳа учун банк кредитлари бўйича гаровга қўйишга оид чекловлар бекор қилинади.

    Натижада мактабгача таълим билан қамровни оширишда хизмат қилаётган ва зарур молиявий ресурсларга муҳтож бўлган 594 та тадбиркорга қўшимча имконият яратилади.

    1 600 та оилавий мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш ҳисобига 40 мингдан ортиқ болалар ўрни яратилади. Бунинг учун буджетдан 185 миллиард сўм жалб этилади.

    Ушбу ҳужжат лойиҳаси муҳокамаси 22 февралгача давом этади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates