“Яшил тадбиркор” мақомини олган ишбилармонлар қўллаб-қувватланади

    2025 йил 1 сентябрдан бошлаб тадбиркорлик субъектларини “яшил тадбиркор” сифатида эътироф этишга қаратилган платформа ишга туширилиши кўзда тутилмоқда.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон–2030 стратегиясини Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

    Лойиҳага кўра, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб тадбиркорлик субъектларини “яшил тадбиркор” сифатида эътироф этишга қаратилган платформа ишга туширилиши кўзда тутилмоқда.

    Жумладан:

    • кўкаламзорлаштириш, жумладан, корхонани “яшил белбоғ” билан ўраш, суғориш тизимларини ўрнатиш, томчилатиш, ёмғирлатиш ва контейнерли (қопли) суғориш тизимини жорий қилиш;
    • энергия тежамкорлиги, жумладан, энергия тежовчи ускуналар ва технологияларни жорий қилиш;
    • корхонанинг атроф-муҳитга таъсирини камайтириш, жумладан, экологик ҳуқуқбузарлик содир этмаслик, атмосферага ташламаларни онлайн мониторинг қилиш тизимини жорий этиш;
    • ишлаб чиқаришга циркуляр иқтисодиётни жорий қилиш (“7R”) тамойилини татбиқ этиш каби кўрсаткичларни бажарган тадбиркорлик субъектларига “яшил тадбиркор” мақомини берилади.

    Шунингдек, “яшил тадбиркор” мақомини олган тадбиркорлик субъектларига:

    • “Шаффоф қурилиш” платформасида устуворлик берилади;
    • муайян муддат давомида экологик текширувлардан озод этилади;
    • халқаро бозорларга чиқиш учун қўллаб-қувватланади;
    • Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги доирасида қўшимча балл берилади.

    Лойиҳада аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланишни рағбатлантириш мақсадида 2025 йил 1 апрелдан бошлаб чиқиндилар утилизацияси ҳисобига ҳамда шамол ва қуёш манбаларидан ишлаб чиқарилган электр энергияси учун “яшил тариф”лар жорий этилиши ҳам кўзда тутилмоқда. Бунда:

    • тадбиркорлик субъектлари томонидан чиқинди ва биогаз утилизацияси орқали ишлаб чиқариладиган ҳамда ташкилотларнинг ўз ҳудудларида ўрнатган шамол ва қуёш электр қурилмаларидан ишлаб чиқариладиган электр энергияси;
    • аҳолининг қуёшдан олинган ва фойдаланишда ўз эҳтиёжидан орттириб, давлатга сотадиган электр энергияси учун имтиёзли тарифлар белгиланади.
    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates