Тиббий маълумотномалар электрон шаклда берилади

    Рақамлаштириш 7 феврал 2023 1157

    Президент фармони лойиҳасига кўра, 2024 йил 1 январдан тиббий маълумотномаларни қоғоз шаклда талаб қилиш тақиқланади. 

    Президент фармони лойиҳасига мувофиқ, аҳолини сифатли тиббий хизматлар билан таъминлаш мақсадида қуйидагилар белгиланмоқда:

    ▫️2023 йилда 30 та оилавий поликлиника, 110 та оилавий шифокор пункти ва 520 тагача ихчам маҳалла тиббиёт пунктларини ташкил этиш;

    ▫️вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа тиббий маълумотномалар берилишини босқичма-босқич электрон шаклга ўтказиш.

    Бунда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа тиббий маълумотномалар:

    - Навоий ва Сирдарё вилоятларида – 2023 йил 1 июлдан;
    - Тошкент шаҳри, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида – 2023 йил 1 октябрдан;
    - республиканинг бошқа ҳудудларида – 2024 йил 1 январдан электрон шаклга ўтказилади.

    Шунга кўра, 2024 йил 1 январдан тиббий маълумотномаларни қоғоз шаклда талаб қилиш тақиқланади.

    2023 йил 1 июлдан Тошкент шаҳрида босқичма-босқич давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий этилади.

    Аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади.

    Ҳаракат доирасида аҳолига смартфон ва мобил иловалар ёрдамида ўз соғлиғи ва овқатланишини назорат қилишни ўргатиш, тўғри овқатланиш бўйича мобил илова яратиш назарда тутилган.

    Ушбу ҳавола орқали Фармон лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этинг: https://regulation.gov.uz/oz/d/76071

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates