Лойиҳанинг мақсади — мамлакатимизнинг маданият ва санъат объектларидаги инклюзивлик муаммосига жамоатчилик эътиборини жалб қилиш, шунингдек, соғлом турмуш тарзини оммалаштириш ва Ўзбекистонда спорт туризмини ривожлантириш. Ярим марафондан тушган маблағ ногиронлиги бўлган шахсларни маданий муассасаларга ишга жойлаштириш каби хайрия мақсадларига сарфланади.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — туризм ва спорт вазири Aзиз Aбдуҳакимов: “Самарқанд ярим марафони — бу ёшлар ўртасида фаол ҳаёт тарзини бутун мамлакат бўйлаб оммалаштириша хизмат қилувчи кенг кўламли спорт ва маданий тадбир ҳисобланади. Самарқанд ярим марафони лойиҳасини ҳақли равишда мамлакатдаги энг катта югуриш мусобақаси, деб айтиш мумкин. Ярим марафон бренди оммалашган бўлиб, пойга бир неча йил ичида ўз нуфузи, бой тажриба ва қамровига эга бўлди. Aйнан шундай хайрия спорт ташаббуслари имконияти чекланган инсонларга маданий объектлардан фойдаланиш ҳамда мамлакатнинг ижтимоий ҳаётининг бир қисмига айланишига имконият яратади”, дея таъкидлади.
Тадбирнинг дастлабки икки кунида маърифий ва маданий дастурлар ўтказилади, улар доирасида ярим марафон иштирокчилари ва меҳмонлари концет ҳамда филм томоша қилишлари мумкин бўлади. Пойга 7 ноябр – сўнгги кунга мўлжалланган. Ярим марафон трассасида пойга иштирокчилари югуриш йўли давомида шаҳарнинг барча диққатга сазовор жойларини кўриш имкониятлари эга бўлади. Ярим марафон Регистон тарихий ансамбли ёнидан бошланади. Ярим марафон йўли AИМС халқаро марафонлар ва пойгалар ассоциацияси томонидан сертификацияланган.
Мусобақа иштирокчилари уч хил масофа мавжуд: ярим марафон (21 км), 10 кмга югуриш ва 2 км.лик масофа. Шунингдек, алоҳида тоифа — Скандинавча юриш (2 км).
Ҳар бир масофа учун белгиланган вақтга етиб келган барча мусобақа иштирокчилари финишорлар медалини эга бўлишади. Рўйхатдан ўтган ҳар бир иштирокчига пойга футболкаси, бренд сумкани ва марранинг аниқ вақтини аниқлайдиган чип-рақамни олади. Ғолиблар учун мукофот жамғармаси ташкил этилган. 1-дан 3 -ўрингача бўлган эркаклар ва аёллар мутлақ ҳисобда пул мукофотлари билан тақдирланадилар.
Рўйхатдан ўтиш ҳамда батафсил маълумот учун: https://samarkandhalfmarathon.uz/.