«Кўпкари»да дрон учириш қимматга тушди

    Олиб борилган ижро ҳаракатлар натижасида А.Қ.дан 34 миллион сўм жиноий жарима тўлиқ ундирилиши таъминланди.

    Охирги йилларда юртимиз бўйлаб дрон-шоуларни ўтказиш оммалашиб боряпти. Катта тадбирлар, байрам саналарида юзлаб, минглаб ўзи учар қурилмалар иштирокида кўрсатилаётган бундай томошалар одамларга қизиқ.

    Аммо учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 244 прим 4-моддаси билан жиноят деб топилади.

    Хусусан, Жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман суднинг 02.02.2024 йилдаги Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 244 прим 4-моддаси банди билан судланган А.Қ.нинг ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 34 миллион сўм жарима жазосини давлат фойдасига ундириш ҳақидаги ижро варақаси Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.

    Мазкур ижро ҳужжати юзасидан қарздорга нисбатан ижро иши қўзғатилиб, нусхалари тарафларга юборилган.

    Олиб борилган ижро ҳаракатлар натижасида А.Қ.дан 34 миллион сўм жиноий жарима тўлиқ ундирилиши таъминланди.

    Ушбу жарима фуқаро А.Қ. га ҳаёт дарси бўлиб, дронлар хавфсиз техникалар қаторига кирса-да, смартфон каби оддий ўйинчоқ эмаслиги, бошқа бундай жиноий ишлар билан шуғулланишнинг ҳуқуқий оқибатларини тушуниб етса яхши бўларди.