Туркиядаги президентлик сайловида ғолиб номи иккинчи турда маълум бўлади

    Туркияда президентлик сайловларининг иккинчи босқичи бўлиши мумкин. Мамлакат ичидаги сайлов бюллетенларининг деярли 100 фоизи санаб бўлинган ва амалдаги президент Режеп Таййип Эрдоғаннинг ғалабасига ярим фоиздан сал кўпроқ овоз камлик қилди.

    Унинг асосий рақиби, ягона мухолифат номзоди Кемал Киличдороғлу 45 фоизга яқин овоз тўплади. Ҳозир бошқа давлатларда яшовчи туркларнинг овозлари ҳисобланмоқда. Эрдўғон эса охир-оқибат ғалаба барибир уники бўлишига шубҳа қилмайди. Бу ҳақда у ўз тарафдорлари олдидаги митингда айтиб ўтди.

    “Биз аллақачон рақибимиздан 2 миллион 600 минг овоз билан ўзиб кетдик ва яна бир бор таъкидламоқчиманки, саноқ ҳали якунланмаганига қарамай, халқ бизни танлаётгани аниқ. Келгуси беш йил давомида халқимизга хизмат қилишда давом этишимизга ишонамиз”, - деди Туркия раҳбари.

    Туркияда президентлик ва парламент сайловлари бир кун аввал бўлиб ўтди, улар кучайтирилган хавфсизлик чоралари остида ўтказилди. Сайловчиларнинг 86 фоизи иштирок этди, жами 53 миллиондан ортиқ киши овоз берди, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates