Туркияда сайёҳлар учун Қадимги Юнонистон шаҳри очилади

    Текирдоғдаги қадимий Перинтос шаҳрида қазишма ишлари бошланган. Археологлар бир йил ичида турли императорларнинг севимли шаҳри бўлган бу манзил тарихини қайта тиклаш ва сайёҳлар учун қизиқарли гўшага айлантиришни режалаштирмоқда, деб хабар беради “Анадолу” агентлиги.

    Қадимги шаҳар тарихи милоддан аввалги 600 йилга бориб тақалади. У Туркия шимоли-ғарбидаги Текирдоғ вилоятининг Мармара-Эреглиси ҳудудида, Мармара денгизи соҳилида жойлашган. Қазув ишларига профессор Зейнеп Кочель раҳбарлик қилмоқда. Унинг ҳисоб-китобларига кўра, 12 ой ичида Aрхеология институти талабалари ва ўқитувчилари қадимий шаҳар тарихини ўрганишлари мумкин бўлади.

    “Перинтос Римнинг Фракия вилояти пойтахти эди. Бу ўша давр императорларининг севимли шаҳри бўлган. Қадимги шаҳардаги Aкропол бузилмай қолган. Биз унинг ҳудудида аллақачон иш бошлаганмиз. Жамоат тузилмалари бўлган катта ҳудуд бор. Илгари театр бўлган жой яхши ўрганилган. Жуда қизиқ тузилма. Биз уни тадқиқ этамиз”, — деди профессор.

    “Мақсадимиз — келажак авлодга тарихни бешикаст етказиш. Умид қиламизки, Перинтосда бошланган қазишма ишлари ушбу орзуларимизни рўёбга чиқишига замин яратади”, — деб ёзилган Текирдоғ Маданият ва туризм вазирлиги изоҳида.

    Мутахассисларнинг фикрича, Перинтосга Самос оролидан келган мустамлакачилар асос солган.

    Таъкидланишича, қазишма ишлари тугагандан сўнг, сайёҳлар учун йўллар бўйлаб ахборот белгиларини ўрнатиш режалаштирилган.

    “Бу Текирдоғдаги тарихий ва маданий туризмнинг энг муҳим диққатга сазовор жойидир. Қадимий Перинтос ҳадемай бу ерда қайта тикланади. Бу очиқ осмон остидаги музей ва бу ерда кўплаб цивилизация изларини кўриш мумкин. Маҳаллий ва чет эллик сайёҳлар учун Текирдоғ йўллари бўйлаб саёҳат Перинтосдан бошланади ва шундан кейингина бошқа тарихий ва маданий диққатга сазовор жойларга борилади”, — деди минтақанинг маданият ва туризм бўйича директори Aҳмет Ҳожиўғли

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates