Туркияда Янги Ўзбекистондаги маъмурий ислоҳотларга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди

    Ўзбекистон элчихонаси томонидан Туркия Президенти ҳузуридаги Инсон ресурслари идораси эксперлари иштирокида «Янги Ўзбекистонда маъмурий ислоҳотлар» мавзусига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

    Унда турк томонига сўнгги йилларда мамлакатимизда бошқарув тизимини шакллантириш юзасидан ҳаётга тадбиқ этилган кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан, давлат органлари сонини мақбуллаштириш, давлат бошқарувида рақамли технологияларни қўллаш орқали электрон ҳукумат тизимини кенгайтириш, давлат хизматларини соддалаштириш, интерактив давлат хизматлари сонини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.

    Мулоқот чоғида Ўзбекистондаги ислоҳотлар Туркия томонидан қўллаб-қувватланаётгани, турли соҳаларда кўплаб турк мутахассислари вазирлик ва идораларга маслаҳатчи сифатида жалб этилгани таъкидланди. Хусусан, кадрлар тайёрлаш соҳасида Туркия Инсон ресурслари идораси мамлакатимиздаги Давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси каби турдош ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйгани эътироф этилди.

    Туркия Инсон ресурслари идораси вакили Саваш Жейлан Ўзбекистон билан муносабатлар Туркия учун устивор аҳамиятга эга эканлигини билдирди. «Ҳамкорлик доирасида Ўзбекистондаги турдош институтлар билан давлат хизматчиларининг малакасини оширишда ахборот технологияларидан унумли фойдаланиш, интерактив видеоқўлланмалар ишлаб чиқиш бўйича тажрибамизни ўртоқлашиб келмоқдамиз. Ўзбекистондаги сўнгги маъмурий ислоҳотларни кузатар эканман, биз ҳам ўрганишимиз мумкин бўлган жиҳатлар бор деган, хулосага келдим. Ихчам давлат бошқаруви тизимини шакллантириш, давлат хизматчиларининг натижадорлиги бўйича амалга ошираётган ишларингиз таҳсинга сазовордир», деди Саваш Жейлан.

    Давра суҳбати иштиркчилари Янги Ўзбекистондаги маъмурий ислоҳотлар «халқ давлат идораларига эмас, балки давлат органлари халққа хизмат қилиши керак» деган тамойил асосида амалга оширилаётгани катта эътиборга сазовор эканлиги тўғрисида якдил фикр билдирдилар.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates