Диабет билан оғриган беморларга бу жуда фойдали. Чунки бунда организмнинг инсулинга бўлган эҳтиёжи санчиш амаллари ва дори воситаларисиз қондирилади.
Қоидага кўра, 1-тоифа диабетга чалинган одамлар ҳар куни 500 мл туя сути истеъмол қилиш билан қондаги глюкоза даражасини нормаллаштириб, қиммат ва ёқимсиз инсулин инъекцияларига бўлган кунлик эҳтиёжни камайтиришлари мумкин.
Туя сутида С витамини миқдори сигир сутига қараганда уч баравар юқори. Туя сути суякларни мустаҳкамлайди, калций етишмовчилиги, суяк касалликлари ва остеопорозда фойдали. Туя сути бир қатор жинсий муаммоларни ҳал қилиши билан ҳам қимматли.
Туя сутининг саратон ва лейкемияни даволашдаги шифобахш хусусиятлари илмий асосланган. Бағдоддаги Саратон институти тадқиқодларида туя сути таркибида танани саратон касаллигини қўзғатувчи бирикмалардан тозалайдиган фаол модда аниқланган. Туялар жуда кучли иммунитетга эга, у нафақат ташқи юқумли касаллик ташувчи ва бегона моддалардан, балки организм учун фойдали унсурларни организмнинг ўзидан ҳам ҳимоя қилар экан.
Исроиллик олимлар туя сути асосида ишлаб чиқаришган саратонга қарши дорининг лаборатория сичқонларида ўтказилган тажрибалари қон саратони(лейкемия)ни даволашда самарадорликни кўрсатган.