Тюмень области ишбилармонлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади

    Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Дилшод Расулов ва «Тюмень области Савдо-саноат палатаси» уюшмаси президенти, вилоят губернатори маслаҳатчиси Ольга Езикеева ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашувда сўнгги йилларда мамлакатлар ўртасидаги ўзаро товар айирбошлашнинг ижобий динамикаси қайд этилди. Минтақалараро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати таҳлил қилиниб, қўшимча чоралар белгилаб олинди.

    Шунингдек, Ўзбекистон ҳамда Тюмень области ишбилармон доиралари ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

    Икки мамлакат корхона ва ташкилотлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйишга кўмаклашиш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг кузида ўтказиладиган қўшма тадбирлар режаси юзасидан фикр алмашилди, деб хабар беради Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates