"D" гуруҳидаги ўйинлар билан мусобақанинг гуруҳ босқичига якун ясалади. Кун давомида Саудия Арабистони ҳамда Япония “ЖАР” стадионида, шунингдек, Хитой ҳамда Қирғизистон терма жамоалари эса “Локомотив” стадионида ўзаро ҳисоб-китоб қилиб олишади.
Ўйинлар Тошкент вақти билан соат 17:00 да бошланади.
Ушбу турдан олдин кунчиқар юрт вакиллари юз фоизлик натижа билан 6 очкога эга чиққани холда гуруҳ пешқадами бўлиб турибди. Саудия Арабистони ва Хитой ҳисобида 3 очкодан мавжуд, лекин хитойликлар ўзаро тўплар нисбатига кўра 2 поғонадан жой олган, саудияликлар эса 3 ўринни банд этишган. Қирғизистон эса бирорта ҳам очкоси йўқлиги ҳисобига охирги ўринда боряпти.
Эслатиб ўтамиз, дастлабки икки ўйинда Сурия (2:0) ва Ироқни (1:0) мағлуб этган Ўзбекистон “А” гуруҳи сўнгги турида Индонезия билан нурсиз дурангга имзо чекди. Шу тариқа термамиз 7 очко билан кейинги босқич масаласини ишончли ҳал этишди.