Уч йил муддатга футболдан четлаштирилди

    Спорт 20 январ 2021 670

    Футбол соҳасида коррупцион ҳолатларга чек қўйиш бўйича кенг кўламли ишлар давом этяпти.

    ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш махсус инспекцияси Ўзбекистон Суперлига ва Про Лига учрашувларида коррупцион ҳолатлар, яъни бир қатор футбол ўйинларида учрашувга ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишувларда қатнашган футбол ҳакамларини аниқлаш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттиряпти.

    ЎФА Этика қўмитасининг навбатдаги йиғилишида ФИФА ва ОФК ҳаками Ш.Қосимов бўйича аниқланган ҳолатлар кўриб чиқилди.

    Қўмита томонидан Ш.Қосимов ЎФА интизом кодексининг 5.44. бандига асосан бир қатор футбол учрашувларида учрашувга ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишувларда қатнашгани учун 3 (уч) йил муддатга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштириш хусусидаги қарор қабул қилинди.

    Мазкур қарор ЎФА томонидан расмий тарзда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради, деб хабар беради Ўзбекистон Футбол ассоциацияси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates