У ёшлар билан навбатдаги учрашувда тасодифан залдаги йигит-қизларга баҳрибайт ўтказишни таклиф қилди. Кўтаринки руҳда кечган шеърхонлик мусобақасида ҳудуддаги ихтисослаштирилган мактаб 10-синф ўқувчиси Заҳро Олимжонова ғолибликка эришди. Туман раҳбари умидли шоирага совға сифатида ноутбек берди.

“Ёш китобхон“ танлови ғолиблари тақдирланди
Андижон вилоятининг Марҳамат туманидаги “Ёшлар кутубхонаси“да “Ёш китобхон“ танловининг республика финал босқичи 10-14 ёш тоифаси ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими ўтказилди.