«Ёш китобхон» танловининг 20-30 ёш тоифаси бўйича бу йилги ғолибига Cobalt автомобили топширилди

    «Ёш китобхон» танлови 2023 йилги мавсумининг республика финал босқичи якунланди.

    Жорий йилнинг 15 февраль санасидан бошланган танловнинг финал босқичи 10-14, 15-19 ва 20-30 ёш тоифалари ўртасида ўтказилди.

    Танловнинг 20-30 ёш тоифаси бўйича финал босқичи ғолиблари билан танишинг:

    1-ўрин Солиева Гулхаё Мирзаакбар қизи 335,6 балл (Тошкент шаҳар) Cobalt автомобили соҳиби;

    2-ўрин Абдримова Феруза Азаматовна 330,4 балл (Қорақалпоғистон Республикаси) 50.000.000 сўм пул мукофоти соҳиби;

    3-ўрин Диёрова Фазилат Мамасаид қизи 314,3 балл (Сурхондарё вилояти) 30.000.000 сўм пул мукофоти соҳиби;

    Финал босқичида қатнашган барча иштирокчилар 10.000.000 сўмдан пул мукофоти билан тақдирланди.