Учта клубга трансфер тақиқи қўйди

    Улар “Навбаҳор”, “Машъал”, “Янгиер”

    Ўзбекистон профессионал футбол лигаси учта жамоага футболчилар ва мураббийлардан қарзи борлиги учун трансфер тақиқи қўйди.

    Хусусан, “Навбаҳор” Хуршид Хўжаев ва Рустам Ашурматовдан, “Машъал” Худоёр Сагдуллаевдан, “Янгиер” эса мураббий Азамат Абдураимов ва футболчи Сарвар Ҳусановдан қарздор.

    Бу клубларга ЎФА юзага келган қарздорликни бартараф этиш бўйича муддат белгилаган эди. Лекин клублар ушбу қарор ижросини ўз вақтида бажармади.

    Шундан келиб чиқиб, мазкур клубларга нисбатан “Футболчилар мақоми ва трансфери бўйича регламенти”нинг тегишли банди бўйича интизомий жазо чораси қўлланилди. Энди бу клублар янги футболчини Лига рўйхатидан ўтказа олмайди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates