Уильям Зейтц: Ўзбекистон ҳукумати тадқиқотларимиз натижаларини эътибордан четда қолдирмаяпти

    Фикр 2 феврал 2023 287

    Муҳими, Президент мақсадни тўғри қўя билди, натижада 2022 йилда камбағалликни 17 фоиздан 14 фоизга қисқартиришга эришилди.

    Бу ҳақда 2023 йилнинг 27 январь куни «Тараққиёт стратегияси» маркази, Жаҳон банки ва Буюк Британия тараққиёт дастури ҳамкорлигида ўтказилган «Ўзбекистон фуқароларини тинглаб» лойиҳаси тадқиқотининг 5 йиллик натижаларига бағишланган давра суҳбатида Жаҳон банки катта иқтисодчиси Уильям Зейтц тадқиқотлари натижалари хусусида ўз фикрларини билдириб ўтди.

    — Ўзбекистон бугун катта трансформация жараёнларини бошдан кечирмоқда. Жаҳон банки ана шу ўзгаришларга параллел равишда аҳоли муаммоларини ҳам ўрганиб бормоқда. Энг муҳими, Ўзбекистон ҳукумати тадқиқотларимиз натижаларини эътибордан четда қолдирмаяпти. Ҳар бир амалга оширилаётган ислоҳот замирида маълум даражада халқнинг иродаси, хоҳиш-истаклари ўз ифодасини топмоқда.

    Ўрганишларимиз жараёнида мамлакат аҳолиси томонидан билдирилган фикрлар таҳлили, бугун Ўзбекистон тўғри йўлни танлаганлигини кўрсатмоқда. Зеро, сўровномаларда иштирок этган аҳолининг 80 фоизи Ўзбекистондаги ислоҳотлардан рози эканликларини билдиришган. Шу билан биргаликда, мамлакатда янги иқтисодий имкониятлар ҳам яратилмоқда. Энг муҳими, фуқаролар иқтисодий ўсиш кўрсаткичларининг сезиларли даражада ортаётганини ўз ҳаётида ҳис қилмоқда.

    Яна бир эътироф этишимиз керак бўлган жиҳат, бу Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатда камбағалликни қисқартириш борасида олиб бораётган саъй-ҳаракатларидир. Ўзбекистон бу йўлда улкан ўзгаришларни амалга оширмоқда ва бу, аллақачон самарали натижаларни кўрсата бошлади, десак муболаға бўлмайди.

    Мамлакатда инфляция даражасига нисбатан аҳоли даромадлари анчайин юқори. Бундан ташқари, бугун Ҳукумат томонидан кўрсатилаётган ижтимоий ёрдамлар ҳам халқнинг яшаш тарзига катта ижобий таъсир кўрсатмоқда. Муҳими, бу ислоҳотлар барча соҳаларда ўз аксини топди, натижада мамлакатда камбағалликка қарши курашиш миллий сиёсатга айланиб улгурди. Шуни эътироф этиш керакки, Ўзбекистонда камбағаллик даражаси ва уни ўлчаш дунёдаги энг яхши намуналар асосида кўриб чиқилди.

    2022 йилда Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш 5 фоизга ортди. Бу, бугунги иқтисодий инқироз жараёнида улкан ижобий натижадир. Муҳими, Президент мақсадни тўғри қўя билди, натижада 2022 йилда камбағалликни 17 фоиздан 14 фоизга қисқартиришга эришилди.

    Яқин йиллар ичида камбағалликни 2 баробарга қисқартириш устувор вазифалардан биридир. Бунда эса, Ҳукуматнинг асосий эътибори ҳозирда турмуш тарзи қониқарли даражада эмас, деб баҳоланаётган 5 млн. аҳолига қаратилади. Аниқ чора-тадбирлар, аниқ манзилга йўналтирилади.

    Давлат томонидан инфратузилмаларни яхшилаш, статистика соҳасини ислоҳ қилиб, тадқиқодлар ўтказишга катта эътибор қаратилмоқда. Албатта, Жаҳон банки ҳам бу жараёнларни диққат билан кузатиб бормоқда. Шулардан бири аҳоли даромадларини ўрганишдир. Бу борада сўнгги беш йилда катта ўсиш бўлди. Глобал нуқтаи назардан қарайдиган бўлсак, Ўзбекистон камбағалликни қисқартириш борасидаги тажрибаси билан бутун дунёга намуна бўла олади.

    Таъкидлаш жоизки, мазкур жараёнларда Жаҳон банки ҳам ўзининг бир қатор тавсияларини билдириб бормоқда. Жумладан, мамлакатга концептуал транформация зарур. Табиийки, бунда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган ресурслар оқилона сарфланмоқда, шу асосда кўплаб иш ўринлари яратилмоқда, албатта бу жараён тўхтаб қолмаслиги лозим. Умуман, аҳолини ижтимоий-қўллаб қувватлаш пакетлари бу жараёнда самарали усул ҳисобланади.

    Шунингдек, биз, инсон капиталига инвестиция киритиш, таълим ва соғлиқни сақлаш йўналишларини ҳам қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. Аҳолининг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда уларни соҳаларга самарали йўналтириш ва давлат томонидан ёшларнинг таълим олишлари учун каттадан-катта маблағларнинг ажратилаётгани, шубҳасиз, яқин йиллар ичида ўз самарасини беради.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates