Умра зиёрати учун нархлар арзонлашди

    Ижтимоий ҳаёт 8 январ 2024 2332

    2024 йил 10 январдан эътиборан  Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг "Ҳаж ва Умра" марказида умра хизматлари нархи бир киши учун 16.600.000 сўм этиб белгиланди.

    Жидда шаҳрида Ўзбекистон делегацияси ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазирлиги раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

    Мулоқотда Ҳаж ва умра вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирокида ўзаро алоқаларнинг истиқболлари ҳамда "Ҳаж – 2024" мавсумини юқори даражада ташкил этиш масалалари муҳокама этилди.

    Учрашувда Ўзбекистон делегация ҳаж ва умра зиёратчиларига хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш борасида ўз фикр-мулоҳазаларни тақдим этдилар.

    Мулоқот якунида Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ҳаж ва умра вазирлиги ўртасида муборак сафарларни янада яхшилаш юзасидан келишув имзоланди.

    Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонида ҳаж ва умра хизматлари сифатини янада яхшилаш, нархларини арзонлаштириш, зиёратчилар учун бир қатор қулайликлар яратиш мақсадида, Подшоҳликдаги бир қатор мутасадди идоралар раҳбарлари билан музокаралар олиб бормоқда.

    Шу каби мулоқотлар натижасида умра хизматлари нархини янада арзонлаштиришга эришилди.

    "2024 йил 10 январдан эътиборан Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг "Ҳаж ва Умра" марказида умра хизматлари нархи бир киши учун 16.600.000 сўм этиб белгиланди" дейилади хабарда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates