Урганчда “марихуана” гиёҳвандлик воситаси савдоси билан шуғулланиб келган шахс фош бўлди

    Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Божхоначилар томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасининг олдини олиш ҳамда ушбу моддаларни сотиш ва тарқатиш билан шуғулланиб келаётган шахсларни фош этишга қаратилган тезкор тадбирлар мунтазам ўтказиб борилмоқда.

    Хусусан, Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари вилоят Давлат хавфсизлик хизмати ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Урганч туманида навбатдаги тезкор тадбирни ўтказишди.

    Тадбир давомида, фуқаро С.А. шартли харидорга 4 дона қоғоз парчасига алоҳида қилиб ўралган, оғирлиги 6,26 гр “марихуана” гиёҳвандлик воситасини сотмоқчи бўлганида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

    Тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу шахснинг яшаш хонадони ҳам холислар иштирокида кўздан кечирилганида, хонадонда 2 дона қоғоз парчасига ўралган оғирлиги 9,1 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситаси ҳамда целофан пакетда 38 дона “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлиги уруғлари ноқонуний тарзда сақланаётганлиги аниқланди.

    Тадбир натижасида, жами вазни ўрами билан 15,36 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик воситалари ва 38 дона “Каннабис” гиёҳвандлик ўсимлиги уруғлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates