USAID Ўзбекистонда мигрантлар учун иккинчи ресурс марказини очди

    Бугун АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Одам савдосига қарши курашиш бўйича Самарқанд қуйи комиссияси ва «Истиқлол авлоди» нодавлат ташкилоти билан ҳамкорликда мигрантлар ва уларнинг оилалари учун иккинчи ахборот-маслаҳат марказини очди.

    Марказ меҳнат мигрантларини чет элда одам савдоси жабрланувчисига айланишининг олдини олиш учун ахборот билан таъминлайди. Шунингдек, қайтиб келган мигрантлар ва уларнинг оила аъзоларига ҳуқуқий маслаҳатлар бериб, касб-ҳунар таълимини ташкил этади ва психологик хизмат кўрсатади.

    «Марказ «ННТлар уйи»да жойлашган бўлиб, мигрантлар, уларнинг оилалари ва одам савдосидан омон қолганларни ҳам фуқаролик жамияти, ҳам ҳукумат кўрсатиши мумкин бўлган хизматлардан фойдаланишига ёрдам беради», — дейди USAIDнинг Ўзбекистондаги миссиясининг Демократия ва бошқарув бўлими директори Фей Хазелькорн.

    2022 йил март ойида USAID Жиззахда мигрантлар ва мигрантларнинг оилалари учун биринчи ахборот-маслаҳат марказини очган эди. Ўшандан бери Жиззах маркази одам савдосининг потенциал жабрланувчилари ва мигрантлар оилаларининг 120 га яқин мурожаатини кўриб чиқди ва одам савдосидан жабр кўрган 16 кишига ватанга қайтишда ёрдам кўрсатди. Қолган барча мурожаат этувчиларга маслаҳатлар берилиб, юридик ва ижтимоий хизматлар кўрсатилди.

    Мигрантлар ресурс марказлари «Winrock International» томонидан амалга оширилаётган USAIDнинг Марказий Осиёда хавфсиз миграция дастурининг бир қисмидир. Дастур одам савдосининг олдини олишга, одам савдосидан жабрланганларни ҳимоя қилишга ва хабардорликни ошириш орқали хавфсиз миграцияни тарғиб этишга қаратилган, деб хабар беради АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates