“Ҳали имкониятларимиз бундан карра-карра кўп. Энг муҳими, уларни ишга солишга қодир бўлган сиздек ватанпарвар ва жонкуяр тадбиркорларимиз бор. Аҳолимиз 38 миллионга яқинлашиб бораяпти, уларнинг даромади ҳам кундан-кунга кўпаймоқда.
Қўшни давлатлар билан ҳамкорлик алоқаларимиз мисли кўрилмаган даражага чиқди. Мамлакатимиз маҳаллий корхоналар учун ҳам, чет эл компаниялари учун ҳам катта бозорга, минтақадаги саноат хабига айланиб улгурди”, — деди Президент.
Ҳозирги мураккаб шароитда барча давлатлар ўз юртидаги ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилишни устувор йўналиш сифатида кўраётгани таъкидланди. Ўзбекистон ҳам рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш бўйича тадбиркорларни янада кенг қўллаб-қувватлайди.