Уяли телефон хизматига адашиб тўланган пулни қайтариб олиш учун нима қилиш керак?

    Ижтимоий ҳаёт 1 декабр 2022 5015

    Наманганлик истеъмолчи уяли телефони учун тўловни банк иловаси орқали амалга ошириш жараёнида иккита нолни ортиқ териб юборган.

    Оқибатда истеъмолчи 27 000 сўм ўрнига оз эмас, кўп эмас 2 млн 700 минг сўм яъни юз баробар ортиқ пул маблағидан айрилай деб қолди.

    Бу ҳақда компанияга қилган мурожаатларидан натижа бўлмади, оворагарчиликлари тугмади.

    Шундан сўнг Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг ишонч телефонига мурожаат қилди. Агентликнинг Наманган вилояти тузилмаси томонидан “UMS” МЧЖга мазкур муаммони ўрганиш юзасидан сўров хати тақдим этилди.

    Натижада МЧЖ мавжуд тартиб-қоидаларга амал қилган ҳолда уяли телефон хизматига тўланган 27 минг сўмдан ташқари бўлган 2 млн 673 минг сўм маблағни истеъмолчининг пластик картасига қайта тушириб берди.

    Маълумот ўрнида. Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидаларининг 4-бандига мувофиқ, телекоммуникация хизматлари қонун хужжатлари ва ушбу қоидаларга мувофиқ оператор ёки провайдер ҳамда абонент ўртасида тўғридан-тўғри (ёхуд жисмоний шахслар учун диллер орқали) ёзма ёки электрон шаклда тузиладиган оммавий шартнома асосида тақдим этилиши белгилаб қўйилган.

    Шунингдек, мобил алоқа хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартноманинг 2.3-bandiga мувофиқ, таъриф режаларининг шартлари, алоҳида хизматлар тўпламларини ва бошқа хизматларни тақдим этиш шартлари ва тартиби (шу жумладан алоҳида тоифадаги абонент рақамини бериш шартлари ва тартиби) оператор томонидан белгиланади ҳамда оператор офисларида, оператор веб-сайтида ёки оммавий ахборот воситаларида маълум қилиниши билдирилган.

    Шунингдек, Мобил алоқа операторларининг оммавий оферталарига кўра, абонент томонидан ортиқча тўланган ёки хатолик туфайли келиб тушган абонент рақамига маблағни қайтариш фақатгина абонент шартномаси бекор қилинганда амалга оширилиши мумкинлиги белгиланган.

    Ўз навбатида, Агентлик томонидан мобиль операторларга истеъмолчиларнинг номуайян доираси ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларни хизматдан тизимли фойдаланишларини рағбатлантириш мақсадида хатолик туфайли ўтказилган ортиқча маблағларни истеъмолчининг талабига кўра қайтариш бўйича тегишли қоидалар ишлаб чиқиш, истеъмолчига мақбул ва қулай бўлган турли вариантларни тақдим этиш, қоидаларни оммавий оферта ва шартномаларда акс эттириш ва бундай қоидалар ҳақида истеъмолчиларни хабардор қилиш тўғрисида кўрсатма берилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates