Уйнинг пойдевори ёлғондан қурилмасин!

    Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига айрим қурилиш корхоналарининг ёлғони қурбони бўлаётган юртдошларимиздан мурожаатлар келиб тушмоқда. Жумладан, Наманган шаҳри “Обиҳаёт” МФЙда яшовчи Ҳ.Мирзаевнинг шу йил 6 июндаги мурожаатида баён қилинишича, ҳозир ўзи истиқомат қилаётган уйни 290 миллион сўмга харид қилган.

    Наманган шаҳридаги “Сан Тех Полимер” хусусий корхонаси томонидан фойдаланишга топширилган янги уйнинг қурилиш ишлари якунига етказилмасдан топширилган. Ҳолатни Наманган шаҳри истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари ўрганди. Ўрганиш жараёнида истеъмолчининг эътирози ўз тасдиғини топди. Олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида уйнинг қурилиш ишлари тўлиқ якунланиб, мурожаатчига топширилди.

    Жиззах шаҳрида яшовчи Шерзод Мамадиев ҳам “Sangzor dizayn qurilish” МЧЖдан норози бўлиб, Жиззах вилояти истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилган. Шикоят юзасидан жамият ходимлари ҳолатни ўрганди. Маълум бўлишича, истеъмолчи “Sangzor dizayn qurilish” МЧЖ қураётган хонадонлардан бирини харид қилиш учун 96 миллион 867 минг сўм тўлаган. Янги уй 2021 йилда фойдаланишга топширилиши лозим эди. Аммо бугунга қадар қурилиш ишлари якунланмаган.

    Жиззах вилояти истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимларининг қурилиш корхонаси масъулларига тушунтириш ишлари бесамар кетди. Шундан сўнг жамият бу масалани судга оширди. 2022 йил 16 июнь куни Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро суди истеъмолчининг фойдасига уй учун тўлаган пули ва маънавий зарар учун 11 315 250 сўм пеня ундириб берилиши тўғрисида қарор чиқарди.

    Гулноза ШАРАФОВА,
    журналист

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates