Tracker ва Onix автомобиллари учун 25 майдан шартномалар тузиш бошланади — UzAuto Motors

    Бу ҳақда компания расман маълум қилди. Унга кўра, шартнома учун очиқ бўлган аввалги комплектацияларнинг нархи ўзгаришсиз қолади.

    5 май куни "UzAuto Motors" компанияси Chevrolet Tracker ва Onix автомобиллари учун шартномалар беришни ушбу моделларнинг конфигурацияси янгиланиши муносабати билан вақтинча тўхтатганди. Компания орадан 20 куни ўтиб шартнома бериш бошланишини маълум қилди.

    Chevrolet Onix автомобилининг барчага таниш олти комплектацияси ва Chevrolet Tracker`нинг уч комплектацияларига қўшимча янги Premier Plus ва Redline модификациялари учун шартнома тузиш мумкин. Шу билан бирга, шартнома учун очиқ бўлган аввалги комплектацияларнинг нархи ўзгаришсиз қолади.

    «Янгиланган комплектациялар ҳам худди бошқа комплектацияларидек "UzAuto Motors"нинг Асакада жойлашган автозаводида кузов пайвандлаш, бўяш ва йиғиш каби ишлаб чиқаришнинг тўлиқ цикли асосида ишлаб чиқарилади», — дейилади хабарда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates